Чеченистонда 3 тонналик ош дамланди
Жамият
−
23 Август 2019
5481Аввалроқ, бугун, 23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида янги масжид очилиш маросими ўтказилиши, унда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иштирок этиши, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов ҳам ушбу маросимда қатнашиш учун Чеченистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эди.
Масжид очилиши муносабати билан бугун, 23 август куни Шали шаҳрида Гиннесс рекордлар китобига киритилган палов муаллифи Баҳриддин Чустий бошчилигидаги бир гуруҳ ўзбекистонлик ошпазлар 3 тонналик ош дамлади.
Тадбир мазкур шаҳарда бунёд этилган “Рамзан Қодиров” номли муҳташам масжиднинг очилиш маросими доирасида ўтказилди.
Ушбу ош Россиядаги биринчи энг катта ўзбек паловидир.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023