Туркияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 146 000 дан ошди
Олам
−
16 Май 2020
4511Туркияда кунига 1 708 кишида коронавируснинг янги тури COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳриддин Кожа Twitter'даги ўз саҳифасида хабар берди.
Шундай қилиб Туркияда пандемия давридан буён умумий ҳисобда 146 457 нафар фуқарода инфекция аниқланди.
Шу билан бирга, кунига 48 бемор ушбу касалликнинг қурбонига айланди. Вафот этганларнинг умумий сони 4 055 нафарга етди. 106 133 бемор эса шифо топишга муваффақ бўлди.
Кожанинг қўшимча қилишича, мамлакатда кунига коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 38,565 та тест ўтказилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023