...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Шерматов Президент мактабининг биринчиси қаерда очилиши ва у қайси фанларга ихтисослашишини айтди


12:57, 19.11.2018 Жамият
 11 260

Вазир Шерзод Шерматов соҳа мутасаддиларига мактабни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, Нукусда фаоллар билан йиғилиш ўтказган эди. Ушбу йиғилишда давлат раҳбари мамлакатнинг барча ҳудудларида Президент мактаблари ташкил этилиши ҳақида айтганди.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, Президент мактабининг дастлабкиси Нукус шаҳрида ташкил этилади. Вазирга кўра, Президент мактаблари босқичма-босқич мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилади. 
 
Вазир Шерзод Шерматов соҳа мутасаддиларига мактабни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
 
“Президент мактабларининг асосий мақсади мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ривожланишига керакли шароитлар яратишдир”, деди Халқ таълими вазири. Унинг сўзларига кўра, мазкур мактаб битирувчилари келажакда Ўзбекистон  ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши керак.
 
Вазирнинг айтишича, Президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика)) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади.


 
Яъни, Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.
 
“Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этиладилар ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади”, деди Шерматов.
 
Вазирнинг қайд этишича, ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Президент мактаблари фаолияти ва ўқувчиларни қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи керакли меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳужжатлар ўқувчиларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш жараёнини белгилаб беради.
 
“Фурсатдан фойдаланиб, мен хорижлик мутахассислар ва хорижда ишлаётган юртдошларимизни ушбу лойиҳада иштирок этишга ва Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақираман. Мутахассислардан ўз резюмеларини ва таклифларини expert@xtv.uz электрон почтасига юборишларини сўрайман”, деди вазир.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Президент мактаблари Шерзод Шерматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар