... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!


12:57, 06.06.2016 Клип
 22 602

Шерзод ва Ситоранинг бирга тушган суратлари тинимсиз гап-сўзларга сабаб бўлмоқда. Суратга Ситора қўлида гул билан жилмайиб турибди.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларига актёр Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва актриса Ситора Олимжонованинг биргаликда тушган суратини жойлаштирганларидан сўнг, шоу-бизнесда янги “юлдузли оила” қурилаётгани ҳақида гап-сўзлар болалади.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери орқали тарқалишга улгурган бу суратда Шерзод куёвларга хос кийиниб олган, Ситора эса оппоқ либосда, қўлида гул билан жилмайиб турибди. Суратни кўрганларнинг кўпчилиги Шерзод ва Ситорани бир-бирига мос жуфтлик сифатида эътироф этишмоқда. Бироқ шу кунгача улар бу суратларга изоҳ бермай келишаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва Ситора Олимжонова эр-хотин образида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг янги “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган видеоклипда гавдаланишади. Бу ҳақда Ойбек Алимов таҳририятимизга маълум қилди.



“Ушбу қўшиқ ижодимизда буткул янги даврни бошлаб беради деб бемалол айта оламан. Шу давргача суратга олдирган клипларимиз орасида шуниси энг ёққани бўлди. Шерзод ва Ситора ҳақиқатан ҳам бир-бирига жуда мос жуфтлик экан”, дейди Ойбек Алимов.



“Соғлом она ва соғлом бола” йилига аталган мазкур видеоклипни клипмейкер Ёхан суратга олди. Клип ғояси эса Шерзод Бин (Сайдиалиев)га тегишли.

Тез кунда клипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.



Дарвоқе, мазкур Ойбек ва Нигоранинг “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган клип Шерзод ва Ситора ўртасида гап-сўзларга сабаб бўлган муносабатларни ҳақиқатга айлантирса, ажаб эмас.

Теглар:Ойбек ва Нигора Шерзод Бин Ситора Олимжонова Клип Ёхан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия