... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Бин ота, Ситора Олимжонова эса она бўлиш арафасида


17:10, 08.06.2016 Клип
 21 761

Ойбек ва Нигоранинг янги клипида хонандаларнинг ҳаётий образини актёр Шерзод Сайдиалиев ва актриса Ситора Олимжонова гавдалантирди.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора “Оппоғой” номли қўшиғига видеоклип суратга олдираётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Ва ниҳоят мазкур клип мухлислар эътиборига тақдим этиляпти.
 
Хонаналар Ойбек ва Нигора ўтган йилнинг 21 ноябрь куни турмуш қуришганидан хабарингиз бор. Шу кунларда фарзанд кутаётган икки ёш навбатдаги клипида ҳам айнан ўзларини тасвирлашга уринишган. Унда бош ролларни актёр Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва актриса Ситора Олимжонова ижро этишган. Клипни эса истеъдодли режиссёр Ёхан суратга олган.
 
10 йиллик ижодий фаолиятга эга бўлган Ойбек ва Нигоранинг репертуарида хит қўшиқлар қанча кўп бўлса, арзонгаров, сифати унчалик яхши бўлмаган клиплар ҳам талайгина. Буни хонандаларнинг ўзи ҳам тан олади. Бироқ унинг “Оппоғой” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипи аввалгиларидан анча фарқ қилади. Клип сюжети томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги ва бир кўришдаёқ манзур келиши аниқ. У томошабинга юқори кайфият улаша олади. Бунда эса актёрларнинг хизмати катта.
 
“Минг марта гапиргандан, бир марта кўрган афзал”, деганларидек клипни томоша қилиб, ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг. 

Теглар:Ойбек ва Нигора Шерзод Бин Ситора Олимжонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

nazokat
16:48 24.01.2017

Ooooooo zuru tabriklemizaaaaa


AbuSh
03:31 23.08.2016

TABRIKLIMIZA


Ahmamjon
12:46 19.06.2016

Zo'RU


Ulug'bek
11:30 09.06.2016

1-mp3 chiqganida yaxshi ediyu lekin klip "0" aytilishi xam aktyorlar xam "0" umuman yoqmadi manga



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия