...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шериклик оши: Шимолий ва Жанубий Корея кутилмаган ҳамкорлик бўсағасида


16:26, 19.09.2018 Олам
 1 308

Улар 2032 йилги Олимпия ўйинларига қўшма ариза беришади.

Жанубий ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасидаги учрашув давом этмоқда. Саммит доирасида Шимолий ва Жанубий Корея давлат раҳбарлари 2032 йилги Олимпия ўйинларига қўшма ариза бериш бўйича келишиб олдилар.
 
Бу таклиф билан Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин чиққан. Шимолий Корея ташаббусни ижобий баҳолаган. Улар шунингдек, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда бир жамоа бўлиб қатнашадиган бўлди.   
 
Аввалроқ, Мун Чже Иннинг Шимолий Кореяга ташриф буюргани ҳамда у ерда давлат раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Олимпия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!