Шереметьеводаги самолёт ёнғинида қутқарувчиларнинг хато қилгани маълум бўлди

Олам

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 май куни Шереметьево халқаро аэропортида SSJ-100 самолёти қайта қўнишни амалга оширгандан сўнг ёниб кетган эди.

Ушбу самолётининг ҳалокатга учраши юзасидан ташкил этилган тергов гуруҳи Шереметьево халқаро аэропорти қутқарув бўлинмасининг ушбу вазиятдаги ҳаракатларини текширувдан ўтказди. Бу ҳақда Lenta нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, авиаҳалокатни ўрганиш бўйича экспертлар олдига 50дан ортиқ вазият бўйича саволларга жавоб топиши масаласи қўйилган. Шулардан бири, қутқарувчиларнинг ҳалокат чоғидаги ҳаракати ва уларнинг халқаро талабларга мувофиқ фаолият олиб бориши билан боғлиқ.

Текширувлар натижасида, Шереметьево халқаро аэропорти Парвозларни назорат қилиш бошқармаси масъуллари “ҳалокат сигнали“ни самолёт аэропортга қўнганидан 80 сония ўтгач эълон қилгани ойдинлашди. Ваҳоланки, халқаро меъёрларга кўра, бундай чоралар самолётда носозлик юз берганлиги ҳақида хабар олинган пайтда, аэропортга қўнишни амалга оширмасдан олдин кўрилиши керак.

Шунингдек, тергов гуруҳи, ёнаётган SSJ-100 самолётига биринчи ёрдам кўрсатиш учун етиб келган қутқарув техникалари учиш-қўниш йўлаклари бўйлаб жойлашган пунктлардан эмас, балки депо ташқарисидан жалб қилинганини маълум қилди. 

Бундан ташқари қоидага кўра, ёнғинни бартараф этиш учун зарур 6 та техника воситаси жалб қилиниши керак бўлган. Аммо аэропорт масъуллари ушбу вазиятда дастлабки олти дақиқа мобайнида фақат 2 та ёнғинни бартараф этиш техникасининг ушбу ҳалокатни бартараф этиш жараёнига жалб қилган.

Эслатиб ўтамиз, SSJ-100 билан боғлиқ авиаҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шереметьево

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг