...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков... “Шарқ тароналари”нинг финал қўшиғини куйлаш кимга насиб этади?


16:33, 28.08.2017 Жамият
 9 839

Ўтган 10 йил ичида миллий байрамлар муносабати билан ташкил этиладиган концертларни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова навбатма-навбат якунлашига ўрганиб қолган эдик.

Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 август куни Самарқанд шаҳрида XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳукумат аъзолари, элчихона ва консуллик вакиллари иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистонда ташкил этиладиган катта байрам концерт дастурлари финал қўшиғи доим эътибор марказида бўлиб келган. Ўтган 10 йил ичида миллий байрамлар муносабати билан ташкил этилган концертларни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова навбатма-навбат якунлашига ўрганиб қолган эдик. Бу борада ортиқча тахминларга ҳам ўрин қолмаганди...
 
XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида Ўзбекистон халқ артистлари: Ортиқ Отажонов, Фаррух Зокиров, Шерали Жўраев, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмоновалар иштирок этишмоқда.
 
Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, бутун дунё нигоҳи қаратилган мазкур фестивалнинг финал қўшиғини куйлаш бу йил Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга насиб этган. Устоз санъаткор кўп йиллик тарихга эга “Ўзбекистон Ватаним” номли қўшиғини ижро этади.
 
Фестивалнинг очилиш маросимида дунёнинг 10 та мамлакатидан келган хонанда ва созандалар, рақс гуруҳлари чиқиш қилиши режалаштирилган. 

Теглар:Фаррух Зокиров Ортиқ Отажонов Юлдуз Усмонова Шерали Жўраев Озодбек Назарбеков Шарқ тароналари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
08:04 29.08.2017

Жудаям хаяжонли бошланган шарк ароналари фестивали очилиш маросими купчиликни калбини гурурга тулдиргани шубхасиз!мана хакикий Шарк тароналари!Бизни дунёга куз куз килишга арзигулик санэаткорларимизни хар бир чикиши тугриси кузларимга ёш калкди, буларканку хакикий байрам уюштириш, рахмат Президентимизга, шу сафарги байрам бошкача булди, хар сафар сенарий маълум буларди ва тугриси биз курсатувни курмасдик, одамлар бир бирларига кунгирок килиб шодликларини бахам куришганини гувохи булдим.Сохта ижрочилармас хакикий санъаткорлар катнашишди ва кушни давлат вакилларининг бир сахнада ижролари халкларимиз дустлигини янада жипслашишига хизмат килишига шубха йук!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар