... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев “Ўзбегим” билан Мустақиллик тантаналарида


00:10, 01.09.2017 Шоу-бизнес
 8 339

Бугунги тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев — Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов қаламига мансуб “Ўзбегим” шеъри билан куйланган қўшиқни ижро этди.

 

Бугун,  Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Бу йилги байрам тадбирлари бир-биридан қизғин воқеаларга бой бўлмоқда. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкали очилишига бағишланган маросимнинг бўлиб ўтгани ҳам кун тафсилотларига ўзгача шукуҳ бағишлади. Ушбу тадбир ҳақида ҳам бироз аввал маълум қилган эдик. 
 
Мустақиллик шодёналарига оид давлат тадбирининг бадиий қисмида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг чиқишлари яна бир, том маънодаги янгилик бўлди...
 
Ўзингизга маълум, кўпсонли мухлисларига эга мазкур хонанда бир неча йиллар давомида давлат тадбирлари у ёқда турсин, бирорта телеканалда ҳам “кўриниш бермаётган” эди. Бундан бир неча ой олдин эл севган хонанда Шерали Жўраевнинг мусиқий клиплари экранларда намойиш этила бошлаганди.
 
Бугунги тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев — Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов қаламига мансуб “Ўзбегим” шеъри билан куйланган қўшиқни ижро этди.
 
Ушбу шеърни ёдламаган, шеърга басталанган қўшиқни тингламаган ўзбекистонликлар камдан кам топилса керак. Шеърнинг ҳар битта сатри, таронанинг ҳар бир жилоси мухлислар қалбида...
 
Шу ўринда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни нафақат хонанда, балки шоир ва бастакор эканлигини ҳам алоҳида эътироф этиш зарур.
 
Унинг “Санъатим” деб номланган кичик шеърий тўплами хонанданинг аксарият мухлисларига маълум. Шерали Жўраев бир нечта ғазалларга миллий йўналишда мусиқа басталаган бастакор ҳамдир. Ҳатто унинг ўз шеърларига басталанган ва яна ўзи юксак маҳорат билан ижро этадиган қўшиқлари бор...
 
Тўғри, халқимиз орасида Шерали Жўраевнинг шахси, унинг ўзгача феъл-атфори ҳақида турли фикрлар юради. Машҳур инсонлар ҳақида ҳамиша миш-мишлар, турли фикр-мулоҳазалар бўлган...
 
Муҳими, унинг санъати, куй-қўшиқлари билан мухлислар қалбида Ватанга муҳаббат, халқпарварлик, адолатпарварлик, инсонийлик туйғулари уйғотишидир. Зеро, куй-қўшиқ, мусиқа — фаровон ҳаёт эгаларининг, тинчлик қўрғони соҳибларининг доимий йўлдошидир.
 
Юртимизда Мустақиллик шодёналари Қурбон Хайити айёмига уланиб бормоқда...
Улуғ БЕК 

Теглар:Шерали Жўраев Эркин Воҳидов Ўзбегим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!