...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғли масъулиятли лавозимга тайинланди


14:01, 30.07.2018 Жамият
 10 308

Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Юсуф “Ҳилол нашр” матбаа нашриёти раҳбари ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуфнинг тўнғич фарзанди Исмоил Муҳаммад Содиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда идора Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Исмоил Муҳаммад Содиқ кучли илмий салоҳият, ҳаётий тажриба ва ноёб истеъдод соҳиби ҳисобланади, дейилади ЎМИ хабарида.
 
Маълумот ўрнида, Исмоил Муҳаммад Содиқ 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
 
1994 йил “Исломий даъват куллияси”га ўқишга кирган. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йил ушбу куллияни тамомлаган.
 
Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Юсуф “Ҳилол нашр” матбаа нашриёти раҳбари ҳисобланади. 2011 йилда фаолият бошлаган ушбу нашриёт ҳозирда республикадаги энг кўзга кўринган ва илғор нашриётларнинг олди қаторидан жой олган. Нашриётда Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини ва яна бошқа бир қатор илмий-маърифий асарларни ўқувчилар қўлига етказишда изчиллик билан иш олиб борилмоқда. 

Теглар:Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар