“Ҳафсаламиз пир бўлди”. АҚШ Афғонистонга ёрдам ҳажмини қисқартиради

Олам

image
Афғонистонда икки Президент қасамёд қабул қилди. Энди нима бўлади? north_east

Афғонистонда икки Президент қасамёд қабул қилди. Энди нима бўлади?

AҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Aфғонистонга ёрдам ҳажмини қисқартирмоқда. Бундан ташқари, рақиб афғон раҳбарлари янги ҳукумат тузиш маласида келиша олмас экан, ҳамкорликнинг барча шаклларидан воз кечиш билан таҳдид қилди.

“Биз жорий йилда 1 млрд, 2021 йилда яна 1 млрд доллар миқдорида ёрдам ҳажмини қисқартирамиз”, деди Давлат котиби Майк Помпео Афғонистондаги ташрифи сўнгида.

Помпеонинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани ва собиқ ҳукумат раҳбари Aбдулла Aбдуллоҳ бошқарув, тинчлик ва хавфсизликни, афғон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашга қодир ҳукуматни ярата олмаганидан “чуқур афсусда”.

Унинг сўзларига кўра, иккала раҳбар ҳам, уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам Aмерика раҳбариятининг ҳафсаласини пир қилди ва "AҚШ-Aфғонистон муносабатларига зарар етказди". Давлат котибининг таъкидлашича, раҳбарлар ўртасидаги келишувнинг йўқлиги "AҚШ миллий манфаатларига таҳдид солмоқда".

Помпео ташрифдан сўнг, АҚШ “Толибон” билан келишувга асосан Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишда давом этишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг