ОФК: Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида ўзгариш сезилмаяпти

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни пайтда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

2 июнь куни мамлакат бош жамоаси Туркия терма жамоаси билан сафарда ўртоқлик учрашувини ўтказди. Эслатиб ўтамиз ушбу баҳсда ўзбекистонликлар рақибларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

ОФК расмий сайтида Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги пайтларда кўрсатаётган ўйинлари бўйича изоҳ қолдирилди.

“Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк марта Осиё Кубогида қатнашиб, жамоани 1/8 финалга қадар олиб борган Эктор Купер энди эътиборини КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашувларига қаратади”. 

“Купер Осиё Кубогидаги рўйхат билан солиштирганда таркибда 9та ўзгаришни амалга оширди. Игнатий Нестеров четда бўлгани учун Элдор Суюнов чақирилди. Осиё Кубогида иштирок этганлардан Сардор Рашидов, Марат Бикмаев ҳамда жароҳат олган Отабек Шукуров ҳам ҳозирги таркибда йўқ”. 

“Купер бошқа футболчиларга эътибор қаратишни маъқул кўряпти. 18 ёшли Остон Ўрунов билан Қувондиқ Рўзиев Туркияга қарши майдонга тушишди. Шунингдек, дарвозабон Ботирали Эргашев ҳам термага чақирилган. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгаришлар бор-у, лекин ўйинида инқилоб йўқ”.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОФК

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг