... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Матчонованинг тўйидан онлайн фоторепортаж


19:18, 25.11.2016 Шоу-бизнес
 27 805

Аввалроқ, бугун, 25 ноябрь куни актриса Шаҳзода Матчонова турмушга чиқаётгани ҳақидп хабар берган эдик. Тошкент шаҳридаги "Яккасарой" тўйхонаси бугун кино ва театр, эстрада оламининг таниқли юлдузлари билан тўлиб тошган. Тўйхонага бирин-кетин меҳмонлар - Умар ва Шаҳзоданинг яқинлари, дўстлари ва касбдошлари ташриф буюришмоқда.



Тўйхонага биринчилардан бўлиб актрисанинг яқин дугоналари хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Динейра ташриф буюрдилар.

Тўйхонада Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Муяссар Бердиқулова, Лола Элтоева, актёрлар Ботир Муҳаммаджонов, Вазира Юнусова кўриниш беришди.



Ёш актрисалар ҳам Умар ва Шаҳзодани табриклаш учун бир ерга жам бўлишди. Зарина Низомиддинова ва Шаҳзода Муҳаммедова ҳозирча ёлғиз келишди. "Ниҳол" мукофоти совриндори Мадина Мумтоз турмуш ўртоғи Мурод Чустий билан ташриф буюрди.

Хуллас ўзбек киноси ва театрининг ёрқин вакиллари Зулфиқор Мусоқовдан тортиб, Нозим Тўлахўжаевгача, Нигора Каримбоевадан тортиб Риҳситилла Абдуллаевгача тўйдан ўз ўрниларини эгаллаб, ёшларга бахт тилаб ўтиришибди.













Ва ниҳоят тўйхонага келин ва куёв фаришта мисолида кийинган болалар ҳамроҳлигида кириб келишди. Келин ва куёвни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров кутиб олди. Аслида, ўзбек тўйларини Фаррух Зокировнинг қўшиқларисиз, хусусан, "Келибди" таронасисиз тасаввур этиб бўлмайди.







Кечагина Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан турмуш қурган Фарҳод Алимовга бугун тўйни олиб бориш топширилган. Унга эса бошловчи Нилуфар Сотиболдиева ҳамроҳлик қилмоқда.





























Теглар:Шаҳзода Матчонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!