... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Матчонова Халқаро мукофотга номзод бўлди


17:50, 13.04.2018 Шоу-бизнес
 5 737

Актриса 26 апрель куни Бишкек шаҳрида бўлишини таъкидлаган.

Ўзбек кино юлдузи Шаҳзода Матчонова Қирғизистонга боради. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.
 
“Шу кунларда жудаям хурсанд бўлиб юрибман. Бишкекдан янгилик келди. Мен “Ак Илбирс” Миллий киномукофоти томонидан “Маъсума” (режиссёр Ёлқин Тўйчиев) фильми учун “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси”га номзод қилиб кўрсатилибман. Мен учун номзод бўлишнинг ўзи ғалаба. Дўстлар менга омад тиланглар”, деган у.
 
Актриса 26 апрель куни Бишкек шаҳрида бўлишини таъкидлаган.
 
Маълумот ўрнида, машҳур ўзбек актрисаси Шаҳзода Матчонова 30 дан ортиқ фильмда роль ижро этган. Жумладан, қирғизларнинг “Ётоқхона” сериалида суратга тушган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:актриса Бишкек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!