Муҳожир Москва метросига чақалоғини ташлаб кетди
Олам
−
23 Сентябрь 2019
4175Москвада қирғизистонлик аёл янги туғилган боласини метро ҳожатхонасида қолдирди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда.
Воқеа шу йилнинг 19 сентябрь куни содир бўлган.
Чақалоқни метро фарроши "Коломенское" метро станциясида н топди. Унинг сўзларига кўра, ҳожатхонада аёл қон изларини кўрган, сал нарида эса янги туғилган қизалоқ бўлган.
Маълум бўлишича, қирғизистонлик аёлнинг ҳожатхонада кўзи ёриган ва у болани ўша ерга ташлаб кетган. Ҳозирда аёл С.Юдина номидаги туғруқхонага ётқизилган. Янги туғилган чақалоқ дарҳол тиббий муассасага ётқизилди.
Терговчилар жиноий иш қўзғаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023