Немис мутахассиси: “Тиббий ниқоблар коронавирусдан ҳимоя қилмайди”

Олам

image

Коронавирусдан ҳимояланиш учун қўлингизни совун билан ювиш кифоя қилади. Тиббий ниқоблар вирусдан етарли даражада ҳимоя қилмайди. Бу ҳақда бугун, 2 март куни Берлиндаги брифингда Charite Berlin клиникаси раҳбари Петра Гастмайер маълум қилди.

"Қўлингизни совун билан яхшилаб ювишнинг ўзи вирусни даф қилиш учун етарли. Албатта, сув топиш имкони бўлмаган вақтда ёки сафар пайтида, антисептик воситаларни олиб юриш керак", дейди Гастмайер.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимларига ниқоблар керак, чунки улар беморлар билан алоқа қилишда ўзларини ҳимоя қилишлари лозим. Аммо барча одамлар ниқобларда юришининг маъноси йўқ.

"Ниқоблар ёрдам бермайди, бу касаллик кенг тарқалган Хитой ва Японияда тасдиқланди. Бу нотўғри йўл эканлиги ойдек равшан бўлмоқда", деди мутахассис.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг