Ўзбекистон кино санъати оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Давлат санъат арбоби, киносценарист Рихсивой Мухаммаджонов вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоира Ҳамро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Рихсивой Муҳаммаджонов 1940 йил 30 ноябрь куни туғилган. 1962 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини, 1972 йилда Сценарийчилар ва режиссёрлар олий курсини тамомлаган. 

Рихсивой Муҳаммаджонов “Абдуллажон”, “Суюнчи”, “Тангалик болалар”, “Чинор остидаги дуэль”, “Камбағал одамлар”, “Осмондаги болалар 1, 2”, “Маржона”, “Сотқин” каби машҳур фильмларда сценарий муаллифи бўлган. “Камбағал одамлар”, “Олтин девор”, “Барибир ҳаёт гўзал”, “Осмон яқин” каби фильмлар сценарийсининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Рихсивой Муҳаммаджонов “Олтин Девор”, “Чол ва набира”, “Қайдасан муҳаббат?” фильмларининг режиссёри ҳисобланади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Рихсивой Муҳаммаджонов

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар