Ҳиндистонда ичида 191 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
07 Август 2020
12002Бугун, 7 август куни Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Кожикоде аэропортида Air India авиакомпаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагида сирғалиб кетиб, ҳалокатга учради.
Ҳаво кемаси бортида экипаж аъзолари билан бирга 191 киши бўлган. Аэропорт жойлашган районда кучли ёмғир ёғаётган бўлган. Самолёт Дубайдан эвакуацион рейсни амалга ошираётган бўлган.
Маълумотларга кўра, камида 15 киши ҳалок бўлган, жумладан, самолёт командири ҳам. Ҳалокатли қўниш вақтида 123 киши жароҳатланган.
Ҳодиса жойига шифокорлар ва ўт ўчирувчилар етиб келган. 4 киши ҳамон бўлиниб кетган самолёт ичида қолмоқда.