Каттақўрғонда ука ўз акасини уриб ўлдирди

Жамият

image

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 17 июль куни ака-ука ўртасида келиб чиққан жанжал туфайли ука ўз акасининг қотилига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, кеч соат 23:30ларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи 33 ёшли У.Т. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Маржона” ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Шундан сўнг улар уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.Т., акаси О.Т.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. У.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят ИИВ Қотиллик

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг