Бокс бўйича Олимпиада-2020 саралаш турнирлари санаси ва манзили тасдиқланди
Спорт
−
31 Август 2019
6301Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бокс бўйича Олимпиада-2020 учун жаҳон ва қитъалар бўйича ўтказиладиган квалификацион турнирларнинг манзили ва санасини эълон қилди.
Унга кўра, Осиё ва Океания учун квалификацион саралаш турнири 2020 йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтади. Африка қитъаси учун худди шундай саралаш мусобақаси 20-29 февраль кунлари Сенегалнинг Дакар шаҳрида ташкил этилади.
Европа саралаш турнирига 13-23 март кунлари Англиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилса, Америка қитъаси боксчилари учун турнир 26 мартдан 3 апрелга қадар Буэнос-Айрес (Аргентина) шаҳрида ўтказилади.
Шунингдек, 13-24 май кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида қитъавий саралаш мусобақаларидан ўта олмаган боксчилар учун қўшимча жаҳон квалификацион турнир ташкил этилади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023