Бойсунда янги газли объект топилди

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида (М25) янги газли объект топилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу газли объект М25 объектида олиб борилган бурғулаш ишлари натижасида аниқланди. 1-О қудуғини қуришда XV ва XVa горизонтларидан ташқари XVI горизонти ҳам топилди. Бу ердаги газнинг ўртача кундалик оқими 300 минг кубометрни ташкил этади. Топилган саноат газининг оқими XVI горизонтда газ мавжудлигини кўрсатиб, М25 кони атрофида янги газли объектнинг топилганидан далолат беради.

Бурғулаш ва қудуқни қуриш ишлари “Surhan gas chemical operating company” МЧЖ ХК ва “ERIELL” компанияси билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилди. “ERIELL” компанияси Марказий Осиё, Россия Федерацияси ва Яқин Шарқда шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Бойсун

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг