... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг халқ кутган 10 қарори


18:09, 04.12.2017 Жамият
 24 365

Шу ўринда Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат тараққиёти йўлида қабул қилинган энг долзарб 10 қарорни санаб ўтсак.

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон халқи Президент сифатида Шавкат Мирзиёевни сайлаганига 1 йил тўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги лавозимига ишончли ғалаба билан келган Шавкат Мирзиёев бу кунга қадар ҳам сиёсат майдонидаги фаолияти, давлат равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан ишончни оқлаган эди. 2016 йилнинг 4 декабрь куни ана шу ишонч, халқнинг иродаси ғалаба қилди.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида расман иш бошлаганидан то бугунга қадар бўлган ўзгаришлар шу қадар кўп, шу қадар оламшумулки, уларни бир йилда бўлди десак, кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Кўп йиллардан буён ечимини кутиб ётган масалалар ҳал этилди, тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очилди. Ички ишлар ва прокуратура ходимларининг фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга очиқ назар ташлаш, уларни ҳал этишни кечиктирмаслик айтилди.
 
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида иш бошлаганидан буён 130 дан ортиқ қарорлар, 80 дан ортиқ фармонлар, 10 га яқин фармойиш ва 10 га яқин қонунни имзолади. Ҳар бир қарор, фармон, фармойиш халқнинг кўп йиллик орзу умидлари нашидаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналарида иштирок этиб, нутқ сўзлади ва 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди.
 
Шу ўринда, Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат тараққиёти йўлида қабул қилинган энг долзарб 10 қарорни санаб ўтсак.
 
1. 2017 йил Ўзбекистон Республикасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси очилди. Давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларида Фуқаролар қабулхоналари иш бошлади.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди. Сенат қарорига асосан Содиқ Сафоев Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди.
 
3. Президентнинг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб 167 номдаги дори-дармон воситаларига муайян нарх белгиланиб, нарх-навонинг сунъий оширилишига чек қўйилди.
 
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири 2016 йилдаги фаолият юзасидан ҳисобот бердилар. Ушбу амалиёт мамлакат тарихида илк бор кузатилди.
 
5. “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Унга кўра, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилиб, Биринчи Президент фаолият юритган Оқсарой биносига жойлаштирилди.
 
Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ёдгорлик мажмуси очилди. Мажмуа қаршисида Ислом Каримов сиймоси туширилган ҳайкал қад ростлади. Яна бир ҳайкал Самарқанд шаҳрига ўрнатилди.
 

 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ўқиган Тошкент давлат техника университетига, Тошкент халқаро аэропортига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги санъат саройига Ислом Каримов номи берилди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номи берилди.
 
6. “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Жиззах вилоятида Шароф Рашидов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилди.
 

 
7. “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди. Юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш тўлиқ таъминланди.
                                  
8. Тошкент шаҳрида 11 йиллик мактаблар фаолияти 2007 йилдан тугатилган бўлса, Республиканинг қолган чеккаларида 2009 йилдан 11 йиллик таълим буткул ёпилган эди. Бу борада жамоат фикри ўрганилиб, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикасидаги айрим умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълим тизимига ўтилди.
 
9. “Камолот” ЁИҲ фаолияти тугатилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилди. Президентнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 30 июнь Ўзбекистонда “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.
 

 
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонни имзолади. Унга кўра, жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллашга йўл қўйилмаслиги таъминланди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Президент сайловига 1 йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Зиёдулло
18:53 05.12.2017

Шавкат Миромонович сизга катта рахмат бугунги кунда нафақат ўзбек халқи қолаверса бутун дунё ҳамжамияти эътиборидасиз яратганнинг ўзи сизга сабр тоқат берсин ва қўллаб қувватиласин


Махмуд
21:47 04.12.2017

3-қарор бўйича: Санаб ўтилган 167 хил дори-дармонларнинг нархи пасайтирилганлиги учун, бу дорилар умуман сотилмай қўйилди! Паст нархда сотиш дорихона эгалари учун "не вигодна" экан! Беморлар ушбу 167 хил дориларни мажбуран "қора бозордан" қидириб топиб, баланд нархларда сотиб олишяпти! 4-қарор бўйича: Бош прокурор ва Ички Ишлар вазирлиги фақат хисобот бериб, индамай кетавериши керак эмас! Уларнинг "хисоботи" жиддий мухокама қилиниши керак! Журналистларнинг, депутатларнинг ва оддий одамларнинг бир қанча савол ва эътирозларига Бош прокурор ва Вазир жаноблари телевидение орқали очиқ жавоб қайтариши керак! Шундагина бу янгилик - амалиётнинг ижобий таъсири бўлиши мумкин! 10-қарор эълон қилинмасдан олдин, "айбланувчига" нисбатан, санаб ўтилган ғайриинсоний, ғайриқонуний муомала қилиш мумкин эдими? Йўқ, албатта! Лекин, прокуратура, терговчилар, судялар олдинги қонунларни ҳам менсимас эдилар! Конституция ва бошқа қонунларда ёзилган - инсоннинг хақ-хуқуқларини химоя қилиш назарда тутилган моддалар "ишламас" эди! Хозир хам шундай! Бу қонунлар ишлаши учун ГАРАНТ - КАФОЛАТ керак! На олдинги Президент, на депутатлар, на партиялар на Профсоюз конституцияда ёзилган нарсаларга кафил бўла олмадилар! Янги қонун ва қарорлар ўйлаб топилгандан кейин, уларнинг ижросини ҚАТТИҚ НАЗОРАТГА олиш керак! Бу ишни ким қилади? Бўлмаса хамма нарса яна қоғозда қолиб кетаверади!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар