... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг прокуратура органлари ходимлари билан учрашувидан видеорепортаж


10:41, 09.01.2017 Жамият
 2 000

“Прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади”, дейди давлат раҳбари.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакиллари ва фахрийлари билан учрашиб, нутқ сўзлади.
 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган илк йилларда, яъни 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фармони билан Ўзбекистон ССР прокуратураси мустақил Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилди. 
 
Нутқ аввалида Президент Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини самимий муборакбод этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган эътибор ҳақида гапириб, прокуратура органларида фаолият юритаётган ходимларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрнига тўхталди.
 
“Прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туради. Шундай экан, етти ўлчаб бир кесиш бу борада асосий мезон бўлмоғи шарт”, дейди давлат раҳбари.
 
Мазкур учрашув 7 январь куни “Ўзбекистон” телерадиоканалида намойиш этилди. Уни сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз.

Теглар:Шавкат Мирзиёев билан учрашув Прокуратура органлари ходимлари куни Прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар