Ходимларига энг кўп маош тўлайдиган компаниялар 

Таҳлил

image

Сан-Францискода чоп этиладиган WIRED журнали экспертлари энг юқори маош тўловчи компаниялар ҳақида маълумот тарқатди. Унга кўра, интернет стартаплар, дастурлаш соҳасидаги компаниялар ва онлайн дўконлар тармоғи ходимлари юқори маош олувчилар сирасига киради.

“Google”, “Amazon” ва “Facebook” қайси компания кўпроқ маош тўлайди?

“Alphabet” компанияси ходимларига юқори маош тўлашда етакчилик қилмоқда. Компания маълумотига кўра, 2019 йилда ходимлар маоши деярли 25 фоизга оширилган. Технология соҳасидаги энг юқори 246 804 доллар (йиллик) маош айнан компания ходимларига тўланмоқда.  Бунга асосий сабаб компания акциялари нархининг кўтарилишидир. 2017 йилда ходимлар одатдагидек иш ҳақининг ярмини олганлар. Ўтган йили компания ўзининг мукофотлар ҳажмини оширишни  қайта тиклаганида, ходимларнинг иш ҳақи ҳам шунга мувофиқ равишда ошди.

Энг кўп маош тўловчи компаниялар қаторида “Facebook” доим эътироф этиб келинмоқда. Компания 2018 йилда айрим инқирозларни бошидан ўтказди. Айниқса, ижтимоий тармоқда миллионлаб аккаунлардаги маълумотларнинг сиздирилиши компания акциялари нархига жиддий таъсир ўтказди. Шу сабабдан компания 2019 йилда ходимларига тўланадиган маош ва мукофотлар миқдорини бор йўғи 5 фоизга оширган. Шунга қарамасдан,  “Facebook”  228 651 доллар миқдоридаги маош тўловчи етакчи компания бўлиб қолмоқда. Бу даражадаги юқори маош тўлаш орқали профессионлар менежерлар, малакали дастурчиларни компанияда олиб қолишнинг уддасидан чиқилмоқда. 

Кўплаб АКТ мутахассислари йирик технологик компанияларда ишлашга интилишади. Ана шундай компаниялардан бири Twitter. 2018 йилда ушбу компания ходимларига ўртача 161 минг доллар маош тўлаган бўлса, 2019 йилда 172 минг доллардан ошиши ҳақида маълумот берилган. 

Компьютерлар учун видео тизим (видеокарта) ишлаб чиқарувчи энг йирик Nvidia  медиа компанияси юқори маош тўловчилар орасида тўртинчи ўринни эгаллаган. AMD, Asus каби гигантлар билан кучли рақобатда Nvidia мутахассислар учун курашда энг мақбул йўл юқори маош ва мукофот пулларини аямаяпти. 

Шунингдек, рейтингнинг кейинги ўринларида Intel, Tesla, IBM va Amazon компаниялари боришмоқда. 

Amazon компаниясининг даромадлари йилдан-йилга ошиб, энг қиммат брендлар қаторида эътироф этилаётган бўлса-да, маош тўлашда сал зиқнароқ бўлиб чиққан. Компания ходимларига ўртача 28 минг доллардан ортиқроқ тўламоқда. Маълумот учун, компаниянинг 2018 йилдаги товар айланмаси 201 млрд доллардан ошиб кетган. 

2019 йилда дунёнинг энг қиммат бренлари ҳақида “The Wall Street Journal” нашри хабар тарқатган эди. Унга кўра энг қиммат бренд деб  797 млрд долларга баҳоланган Amazon компанияси топилган. Кейинги ўринларни “Microsof” (784 млрд) ва  “Alphabet”  (740 mlrd) компаниялари эгаллаган. 

Хорижлик молия мутахассисларининг таъкидлашича, энг бой компаниялар мутахассислар учун юқори маош ва мукофот пуллари тўлаётган бўлса-да, ходимларнинг барчаси ҳам бунга хайрихоҳ эмас. 

“Кремний водийси” инвесторларни жалб этиши, дунёнинг энг яхши стартапларини бир жойга тўплагани, ҳудудда жойлашган компаниялар энг юқори маош тўлаётган бўлса-да, кўплаб мутахассисларнинг ҳаёт тарзи аввалгидек қолмоқда ва даромадлари ўсиши сусаймоқда.

Бу биринчи навбатда турар-жой биноларининг гипер даражада қимматлиги, ижара ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги нархларнинг юқорилиги билан таққосланмоқда. Мисол учун, Манҳеттенда ўрта даражада қулайлика эга квартира ёки хауслар 150 минг доллардан 300 минггача бўлса, “Кремний водийси”да ушбу нархлар қаторига яна битта нол қўшилади. Бу эса компанияга янги келган мутахассислар учун ҳақиқий бош оғриғи бўлмоқда. Уларнинг даромади пастроқ, харажатлар эса ўша-ўша юқорилигича қолмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Facebook маош Google Amazon

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг