Ўзбекистон Хитойдан олган янги “ўйинчоғи”ни синаб кўрди (видео)

Жамият

Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли “Каттақўрғон” полигонида Хитой Халқ Республикасидан харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ раҳбарияти ҳамда артиллерия бўлинмалари томонидан 122 мм ва 152 ммли “PL66-1” маркали таснифига кўра, осколкали фугасли снаряд қўлланилган. Д-20 ва Д-30 артиллерия қуролларидан 20 донадан отилган снаряднинг келгусида Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги артиллерия бўлинмалари қуроллари учун ўқ-дори сифатида қўллаш самарадорлиги текширилди.

Ҳозирги кунда артиллерия бўлинмаларини янги турдаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, артиллерия мутахасислиги бўйича малакали кадрларни тайёрлашда устоз-шогирд анъаналари жорий қилиниб, назарий билим ва амалий кўникмани оширишда ҳар бир дала ўқув майдонида намунали “Энг илғор артиллерия мутахассиси йўлаги” барпо этилди.

Кеча, 29 июль кунидаги Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган видеоселекторда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов томонидан “Каттақўрғон” полигонидаги синов натижалари сарҳисоб қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг