Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади. 

10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилади:

•    автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

•    давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

•    давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

•    ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно); 

Маълумот ўрнида, карантин чекловлари кучайтирилишига 1 июлдан 6 июлга қадар 1859 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани, кунлик ўсиш ҳажми 4 баробарга ошиб кетгани, коронавирус инфекциясини юқтирганлар орасида ўлим даражасининг кескин ошганлиги – 10 нафар фуқаро барвақт ҳаётдан кўз юмгани сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг