Коронавирус аниқланган 7 кишининг аҳволи оғир – Отабеков

Жамият

image

Бугун, 27 март куни соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 83 нафарга етган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилмоқда.

“Коронавирус аниқланган 15 нафар беморда ўпка яллиғланиши кузатиляпти, 7 нафари оғир аҳволда”, деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар 83 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг