Эртага айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -7 даражагача пасаяди

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 17 ноябрь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2, кундузи +11...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғиргачилик кузатилмайди, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.

Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг