Трамп ва Путин қаерда учрашиши, унда нима муҳокама этилиши маълум бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида G-20 (“Катта йигирматалик”) саммити бўлиб ўтади.

Саммит доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ админстарацияси вакили журналистларга маълум қилди.

Шунингдек, Трамп Осакада бир қатор етакчи давлат раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказиши кутилмоқда. У Путиндан ташқари Япония бош вазири Синдзо Абэ, Австралия бош вазири Скотт Моррисон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Германия канцлери Ангела Меркель, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Солмон, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашади. 

АҚШ Президенти Путин билан қуролланиш устидан назорат, Эрон, Украина ва Яқин Шарқ муаммоларини муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг