РФда юз берган ҳалокат тафсилотлари: сувостида ўта махфий ядровий кема ёнган

Олам

image

Аввалроқ, Россия сув ҳудудларида сувости илмий-тадқиқот аппаратида ёнғин чиқиши оқибатида 14 нафар ҳарбий денгизчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия Ҳарбий-денгиз флоти манфаати учун хизмат қилган илмий-тадқиқот аппаратида ўта махфий изланишлар олиб борилган.

Россия ОАВ тарқатган хабарларга кўра, фалокат юз берган аппарат бу – “Лошарик” номли АС-12 ядровий сувости кемаси бўлган.

Воқеада ҳалок бўлган 14 нафар денгизчидан 7 нафари биринчи даражали капитан, 2 нафари Россия Қаҳрамони бўлган. Ёнғиндан 4-5 нафар денгизчи омон қолган. Улар ҳам куйиш жароҳати билан ҳарбий госпиталга ётқизилган.

Кремль илмий-тадқиқот аппаратида ўта махфий изланишлар олиб борилишини айтиб, ундаги маълумотлар оммага эълон қилиниши мумкинмаслигини таъкидлаган.

"Олий бош қўмондон (Владимир Путин) барчасидан хабардор. Аммо бу маълумотлар оммага тақдим қилиниши мумкин эмас, улар ўта махфий. Шунинг учун улар очиқланмаётгани мутлақо нормал ҳолат", деган РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков ёнғин бўйича маълумотлар давлат сири экани ва кейинчалик ҳам ошкор қилинмаслигини айтиб.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин сувости кемаси

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг