Қозоғистонда яна бир киши коронавирусга чалинди

Олам

image
Ўзбекистонда коронавирус сабаб байрам тадбирлари бекор қилинди – Ҳукумат баёнот берди north_east

Ўзбекистонда коронавирус сабаб байрам тадбирлари бекор қилинди – Ҳукумат баёнот берди

Бироз аввал, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ икки ҳолат қайд этилгани ҳақида расмий баёнот берилган эди. Шу куннинг ўзида Қозоғистонда вирус билан оғриган учунчи бемор аниқланди. Бу ҳақда қозоқ матбуоти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учинчи бемор – Италиядан Нур-Султон шаҳрига келган аёл. У самолётдан тушибоқ, карантинга олинган. 

Айни вақтда у билан бир самолётда келган 90 кишининг маълумотларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг барчаси коронавирус тестини топширади. 

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли уни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди. Бу вирус бир эмас, бир нечта давлатларни тўлақонли қамраб олганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 127 давлатга кириб борди. 

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.

Айни вақтга қадар коронавирус билан хасталанганлар дунё миқёсида 138 156 кишини ташкил этмоқда 5 080 киши вирусдан вафот этди. Шунингдек, 70 716 киши ушбу хасталикдан фориғ бўлди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон коронавирус

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг