... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Янгийўллик болакайнинг орзуларини амалга оширди


13:44, 09.01.2018 Спорт
 3 588

5 январь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафар уюштирди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига ташриф буюрган эди. Унда Президент “Файзли” маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб, турли масалаларда мулоқотга қилганди. 
 
Суҳбатдошлардан бири Комилжон Исмоилов Президент билан мулоқотда орзуси “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтганди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг  болакайга “орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер”, дейиши ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашгани айни ҳақиқат.
 
Шундан сўнг, “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти Янгийўл шаҳрида яшовчи Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни “Бунёдкор” футбол мактабига таклиф этди.
 
Буюк футболчи бўлиш орзусидаги Комилжон эса “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ташриф буюрди.
 
“Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Ўзимнинг янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида “Бунёдкор” академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди. Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман. Ўзим “Бунёдкор”нинг ашаддий ишқибозиман!
 
Жамоа таркибидаги Рустамжон Ашурматов ва Акрамжон Комиловнинг хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мен ҳам худди шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб, Ватаним байроғини кўкларга кўтаришга бор кучим, истеъдодим билан ҳаракат қиламан.
 
Менга “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарлари алоқага чиқишди ва жамоага таклиф этишди. Бугундан “Бунёдкор” футбол мактабига қабул қилиндим. Энди бор эътиборимни футбол сир-асрорларини ўрганишга қаратиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан”, дейди янгийўллик 12 ёшли Комилжон Исмоилов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бунёдкор Комилжон Исмоилов Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!