Янги автомобиллар учун янгича тўлов шакли жорий этилади
Жамият
−
03 Октябрь 2019
23582Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашнинг янги тартиби кучга кирди, унга кўра йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади. Бу ҳақда “UzAuto Motors” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ истеъмолчилар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш шароитларини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.
Янги тартибга кўра:
- 2019 йилнинг 1 октябригача тузилган янги транспорт воситаларини олди-сотди (етказиб бериш) шартномалари бўйича харид қилинган янги транспорт воситалари учун тўлов тартиби аввалгидек сақланиб қолади – йиғим ЙХХББ органларида амалга оширилади.
- 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан тузилган шартномалар бўйича харид қилинган автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган тўлов автомобиль нархига қўшилади ва тўғридан-тўғри маҳаллий транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.
Тўловнинг янги тартиби фақат янги маҳаллий транспорт воситаларига (“UzAuto Motors” АЖ, “СамАвто” ҚК МЧЖ, “JV MAN Auto-Uzbekistan” ҚК МЧЖ, “UzAuto Trailer” МЧЖ) тегишли.
Иккиламчи бозорда сотиб олинган ва импорт билан олиб кирилган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни тўлаш тартиби ўзгармади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь