Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари асосида тест дастури тузилди

Жамият

image

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари асосида савол-жавоб дастури тайёрланди. Бу ҳақда кеча, 17 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

“Эндиликда Шайх ҳазратларининг китоблари асосида тузилган саволларга дастур орқали жавоб топишингиз, қолаверса, билмаган саволларингизнинг жавобларидан бохабар бўлишингиз мумкин.

Рамазон ойида “Ҳилол-Нашр” нашриёти юртимиз мусулмонлари учун яна бир туҳфа – Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари асосида савол-жавоб дастурини тайёрлади“, дейилади идора хабарида.

Таъкидланишича, ушбу дастурда Шайх ҳазратларининг бой илмий меросларидан манфаат олишингиз мумкин. Ҳозиргача 10 га яқин китобдан тайёрланган савол-жавоблар дастурга киритилган. Яна бир нечта китоблар бўйича савол-жавоблар тайёрланиб, дастурга қўшиш режалаштирилган.

“Ҳилол-Нашр” нашриётининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида жумладан бундай дейилади: “Агар сизда ҳам устозимизнинг асарлари асосида савол-жавоб тузиш истаги бўлса, бошқаларга илм тарқатиш хоҳши бўлса, биз билан боғланинг ва ўзингиз ёқтирган китоблардан савол-жавоб тузинг. Унутманг, сиз сабаб бир одам илм ўрганса, манфаат олса, бу сиз учун ҳадисда келтирилгандек “қизил туялардан ҳам яхшироқдир”.

Дастурни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Дастур

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг