Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараолди ҳудудларини алмашди
Олам
−
13 Сентябрь 2019
10028Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш вилояти маъмуриятидаги ваколатхонаси Ўзбекистон билан ер майдонлари алмашилганини тасдиқлади, дея ёзмоқда Kloop.kg
Ўзбекистон томонига Ўш вилояти Аравон туманининг Тўямўйин округидаги, Каркидон сув омбори ёнидаги ер майдони берилган.
Ўзбекистон эса Қирғизистонга Гулбаҳор қишлоғи ёнидаги ерни берган. Чегаралар демаркацияси шу ҳафтада ўтказилади.
Ҳудудлар алмашинуви чегаранинг ўзгаришига олиб келади.
Ҳар икки ҳудуд ҳам бир хил майдонга эга – 407 гектар. Ўш вилояти маъмуриятига кўра, ҳудудлар алмашилиши Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилган.
“Ушбу алмашинувга Қирғизистон анчадан бери ташаббус билдириб келинганди. Охирги музокаралар вақтида чегаранинг демилитацияси бўйича келишувга эришилганди”, деди Ўш вилояти маъмурияти матбуот котиби Нурқиз Қодирбек қизи.
Гулбаҳор қишлоғи Аравон вилоятига кираверишда, Ўш шаҳрига олиб борувчи йўл бўйида жойлашган. Аввал ушбу йўлнинг бир қисми Ўзбекистонга тегишли бўлган, энди эса у тўлиқ Қирғизистон ҳудудидан ўтади. Бунгача, қирғизистонликлар қўшни қишлоққа Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтишига тўғри келган.
Сув омборининг бутун ҳудуди ва соҳилбўйи Ўзбекистонга тегишли бўлади. Қирғизистоннинг Каркидон қишлоғи аҳолиси сув омборидан чиқувчи дарёдан фойдалана олади.
Маҳаллий ҳокимият Ўзбекистон билан ерлар алмашилгани, делимитация якунлангани, бироқ демаркация ҳали ўтказилмаганини маълум қилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь