... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қонунни имзолади


12:00, 31.07.2018 Жамият
 8 596

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” Президент Қонуни имзоланди.

Ўзбекистонда “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” Президент Қонуни имзоланди.
 
Қонунга кўра Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлардир.
 
Қонунда экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш ёки тақдимнома киритиш экстремистик материалларни тақиқлаш, ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш ва бошқа тадбирлар экстремизмининг олдини олишга доир чоралар сифатида назарда тутилган.
 
Шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгар бўлади. Шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган, экстремистларнинг мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилади.
 
Шу билан бирга, ташкилотлар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун тугатилади, уларнинг фаолияти эса тақиқланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Экстремизмъ қонун Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар