Қуйичирчиқда портлаган уй 2016 йилда қурилган намунали уй бўлган

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Сурум” маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб, чақнаши оқибатида портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот билан чиқди. 

Қайд этилишича, ҳолат соат 08:30 да  Қуйичирчиқ тумани, Сурум МФЙ худудида жойлашган, 2016 йилда қуриб битказилган намунали уйларнинг 1-хонадонида қайд этилган. 

Газ чақнашидан хосил бўлган ёнғин оқибатида хонадон ичида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган. 4 нафари (3 нафари вояга етмаганлар) турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Портлаш Намунавий уйлар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг