Толибон жангарилари Тожикистон чегарасига яқин келди
Олам
−
10 Сентябрь 2019
10825Aфғонистонда Толибон жангарилари Тожикистон билан чегарага яқин бўлган Тоҳар вилоятининг шимолий-шарқида жойлашган Янги қалъа округини эгаллаб олди, дея вилояти губернаторининг матбуот котиби Муҳаммад Жавод Ҳижрийга таяниб хабар бермоқда Tolonews.
“Икки кун олдин Толибон бу ҳудудга ҳужум қилди. Ҳукумат кучлари округни қайта эгаллашга ҳаракат қилишди, қўллаб-қувватлаш учун марказдан ёрдам юборилди” деди Муҳаммад Жавод Ҳижрий
Ҳижрийнинг фикрича, тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда ва хавфсизлик кучлари тинч аҳоли қурбон бўлишининг тўхтатиши шарт. Шунда толибоннинг минтақага чуқур кириб боришини олдини олиш учун орқага чекиниши керак бўлади.
Тўқнашувлар пайтида 28 жангчи ўлдирилган, улар орасида Толибон қўмондонларидан бири мулла Имомуддин ҳам бор.
Толибон икки кун ичида учта графликни, жумладан Кундуз вилоятидаги Дашти Aрчи ва Калая-Зал туманларини босиб олгани ҳақида хабарлар бўлган. Aфғонистон расмийлари бу борада муносабат билдирмади.
Маълумот ўрнида: Янги қалъа округи Панж дарёси бўйида, Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Вилоят аҳолиси қарийб 40 минг кишини ташкил қилади.
LiveБарчаси