Тожикистонда президентлик сайлови бошланди. Асосий номзод - Раҳмон

Олам

image

Бугун, 11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайлови овоз бериш жараёни бошланди. Маҳаллий вақт билан соат 06:00 да бутун мамлакат бўйлаб 3 минг 375 та сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси хабар бермоқда. 

Овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади. Беш номзод давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда. 

Улар орасида Мустақил касаба уюшмалари федерацияси, Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Халқ демократик партияси томонидан номзод қилиб кўрсатилган амалдаги Президент Имомали Раҳмон ҳам бор.

Шунингдек, сайловларда социалистлардан Абдуҳалим Ғаффорзода, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода, коммунистлардан Мирож Абдуллоев ва аграрлардан Рустам Латифзода иштирок этмоқда.

Президентлик сайловида Тожикистонда мавжуд 7 та сиёсий партиядан бештасининг номзоди иштирок этмоқда.

Тожикистонда сайловчиларнинг умумий сони 4 млн 900 минг 545 тага тенг бўлиб, улар 68 та сайлов округларида жойлашган сайлов участкаларида муносиб номзодларга овоз берадилар. 

Шунингдек, овоз бериш учун 29 та мамлакатда 39 та сайлов участкалари очилган. 

Маълумот учун, Тожикистондаги сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда.

Мамлакатнинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмон 1994 йилдан буён президентлик курсисини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг