... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга боради


20:54, 04.08.2018 Жамият
 4 225

Абдулазиз Камилов бугун Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузда Ҳиндистонга боради. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Бугун, 4 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикасига ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди.
 
ТИВдаги учрашув чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари умумий кун тартибининг асосий масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар борасида фикр алмашдилар.
 
Суҳбатда эътироф этилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2018 йил 9 июнь куни Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги учрашуви якунлари барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларга янги динамика бериш учун икки давлат етакчиларида мустаҳкам сиёсий ирода мавжудлигини яна бир бор исботлади.
 
Икки томоннинг ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ошириш учун мавжуд бўлган улкан имкониятларни амалга ошириш борасида биргаликда ишлашга тайёр эканлиги таъкидланди.
 
Вазирлар Ўзбекистон раҳбарининг кузда Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқдилар. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда Ҳиндистон Элчиси Винод Кумар ҳам иштирок этган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар