...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистондаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди


09:43, 22.10.2018 Жамият
 4 016

Ҳиндистонда поезд одамларни босиб кетганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга,  Бош вазири Нарендра Модига ва дўст Ҳиндистон халқига Панжоб штатининг Амритсар шаҳрида юз берган темир йўл фожиаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия билдирди.
 
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оилаларига ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган,  жароҳатланганларга эса тез муддатларда соғайиб кетишларини тилаган.


 
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда тезюрар поезд маросимга чиққан одамларни босиб кетиши натижасида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 70 дан ортиғи жароҳатланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ҳамдардлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар