... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди


09:45, 22.11.2016 Жамият
 1 988

21 ноябрь куни Уттар-Прадеш штатида йўловчи ташувчи поезд ҳалокатга учради ва 142 киши бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатининг Канпур шаҳрида йўловчи ташувчи поезднинг ҳалокатга учраши муносабати билан Ҳиндистон Республикаси президенти Пранаб Кумар Мукержига ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон раҳбарияти ва халқига чуқур таъзия билдириб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, жабрланганларга ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради.
 
21 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик. Темир йўлдаги ҳалокат оқибатида 142 киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг аксарияти Ҳиндистон фуқаролари бўлган.
 
Ҳозиргача воқеанинг аниқ сабаби маълум қилинмади. Темир йўлдаги рельслардан бирининг носозлиги ёки поездда белгиланганидан ортиқ йўловчи бўлганлиги ҳалокат юзага келишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, холос.
 
Поезд ҳалокати ҳақида хабар берилганидан сўнг, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалокат талафотларини бартараф этишда ёрдамга шай эканлигини хабар берганди. Кейинроқ, Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Нарендра Модига ҳамдардлик мактубини йўллади.
Дурдона Расулова

Теглар:Ҳиндистон Уттар-Прадеш Поезд ҳалокати Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар