Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1900 нафардан ошди
Жамият
−
11 Май 2020
7391Бухоро вилоятида 23 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 11 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Бухоро вилоятида 23 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шифо топганларнинг 15 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро вилоятидан 9 нафар, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 13 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёш.
Маълумот учун, Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 404 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 427 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 13 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудуд мақомини олишга жуда яқин турибди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1920 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2435 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси