...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев халқаро мукофотга сазовор бўлди


17:21, 23.04.2018 Жамият
 8 910

Ушбу мукофот Туркиянинг Анқара шаҳрида эълон қилинди.

Бугун, 23 апрель куни Туркия пойтахти Анқарада ишбилармон кишиларнинг “EcoAvrasya” жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотининг дастлабки ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда O’zLiDep хабар қилди.
 
Тантанали тарзда ташкил этилган маросимда ушбу давлат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ёлчин Топчи, фан, саноат ва технологиялар вазири Фарруҳ Ўзли, Туркия парламенти аъзолари, хорижий давлатлар, Анқарада аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирга “EcoAvrasya” раиси Ҳикмет Эрен модераторлик қилди.
 
Эрен ўз нутқида қайд этиб ўтганидек, мазкур бирлашма 2012 йилдан буён “Турк халқлари олдидаги хизматлари учун” танловини ўтказиб келинар эди.
 
Унда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган таниқли сиёсатчилар ва иқтисодиёт арбоблари мукофотланиб келинган.
 
“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танлови эса илк бор таъсис этилди. Мазкур юксак мукофот тақдим этилиши Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга кўрсатилган катта ҳурмат ҳамда эҳтиром намунаси ҳисобланади.
 
“EcoAvrasya” уюшмаси бошқаруви кенгаши “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилди.
 
Юксак мукофот Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, материкда иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди. 
 
Эрен Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон, Россия, Хитой, Жанубик Корея, Туркия билан ўзаро алоқаларда мисли кўрилмаган ўсишга эришганини алоҳида эътироф этди.
 
Ушбу ташкилот бошқаруви кенгаши ва унинг барча аъзолари номидан Ҳикмет Эрен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини саҳнага чақирди ҳамда мукофотни давлат раҳбарига бутун Евроосиё жамоатчилиги олдидаги тарихий хизматлари белгиси сифатида топширишни сўраган ҳолда тантанали равишда тақдим этди. 
Икром Раҳмон

Теглар:мукофот Анқара Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар