Бош вазир 2021 ва 2022 йилларда кутилаётган инфляция даражасини очиқлади
Жамият
−
18 Январь 2020
8535Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ҳукумат олдида турган асосий вазифани очиқлади. Бу ҳақда у бугун, 18 январь куни бўлиб ўтаёган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши йиғилишида гапирган.
“Молия тизимини ислоҳ қилиш, солиқ сиёсатини такомиллаштириш фаолиятимизнинг кейинги муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу борада Жаҳон банкининг экспертлари билан биргаликда банк соҳасини рвиожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини жорий этиш, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадида республикада валюта бозорини янада такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилади. Шунингдек, ҳар йили кейинги йил учун Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қонунчилик палатасига киритиш таъминланади.
Прогнозларга кўра, консолидациялашган бюджет даромадлари миқдорини 2021 йилда 192 трлн сўм миқдорига етказиш ҳамда консолидациялашган бюджет харажатлари 193 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бунда харажатларни ижтимоий соҳага йўналтириш сақлаб қолиниб, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.
Бозорда рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган ташқи савдо эркинлаштирилишини сақлаб қолиш, ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш мақсадида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда саноат соҳалари учун зарар ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Бунинг натижасида республиканинг ички бозорини истеъмол товарлари билан тўлдириш ва ҳамда инфляция даражасини 2021 йилда 11 фоиз, 2022 йилда 10 фоиздан паст бўлган даражада сақлаб туриш чоралари кўрилади”, дейди Бош вазир.