Ўзбекистонда қуриладиган АЭСнинг ишлатиб бўлинган ёқилғиси қаерга юборилиши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда қуриладиган АЭСда ишлатиб бўлинган ёқилғи қайта ишлаш учун Россияга юборилади. Радиоактив чиқиндилар республикада сақланади.

Қайта ишлаш жараёнида қимматли ядровий материал чиқарилади, қолгани эса буғлаш ва пресслаш орқали қаттиқ агрегат ҳолатга келтирилади ва Ўзбекистонга қайтарилади.  

Бу механизм Ўзбекистон ва Россия аъзо бўлган Ядровий қуролни тарқалмаслик тўғрисида Шартнома (1968 йил 1 июль), Ядровий қурилмаларни ва ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисида Конвенция (1979 йил 26 октябрь),  Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги бирлашган Конвенция (1997 йил 5 сентябрь) каби қатор халқаро шартномалар билан кўзда тутилган.

2018 йил сентябрь ойида Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов АЭС қурилишида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимни имзолаганди.

Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси 1 200 МВт қувватга эга “3+” авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли иккита энергоблок қуриш режалаштирилган.

Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд танланган.

Ҳозир бу майдонда АЭС қурилиши учун тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи жадал суръатларда олиб борилмоқда.

АЭСни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган. Бу билан республикада йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Бу манба қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон АЭС

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг