8 нафар халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчисида коронавирус аниқланди
Жамият
−
01 Июль 2020
5600Бугун, 1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 44 нафарга ортиб, 8671 кишини ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 14 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари аҳоли орасида);
• 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси);
• 2 нафари Бухоро вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида);
• 9 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 5737 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 2908 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси