Шавкат Мирзиёев Сергей Лебедевни қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан кузатувчилар миссияси бошчилигида Ўзбекистонда бўлиб турган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга навбатдаги сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида МДҲ миссияси фаол ишлагинини таъкидлади.

Сергей Лебедев сайловни кузатишда иштирок этиш таклифи, қолаверса, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ва Ижроия қўмитадан 180 вакилдан иборат МДҲ кузатувчилар миссиясининг самарали фаолиятини таъминлаш йўлида яратилган қулай шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди. 

Сайлов жараёни юксак савияда ташкил этилгани, миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда ўтгани қайд этилди. 

МДҲ Ижрочи котиби сайлов кўп партиявийлик асосида, эркин, шаффоф ва рақобат муҳитида ўтгани, мамлакатдаги демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришнинг муҳим омили бўлганини таъкидлади. 

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлиги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Республиканинг 2020 йилда МДҲда раислигини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сергей Лебедев

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг