... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга учиб кетди


17:45, 19.05.2017 Жамият
 1 244

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун, 19 май куни Туркманистонга учиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун, 19 май куни Туркманистонга учиб кетди.
 
Гурбангули Бердимуҳамедов “олий тоифадаги мунтазам ўтказиладиган учрашувлар самарали ҳамкорликни, узоқ муддатли, конструктив, тенг ҳуқуқлилик асосига қурилган қўшничилик ҳамда дўстлик анъаналарини ривожлантиришда иккитомонлама манфаатлар ва ўзаро мақсадлар сари интилиш кучлилигидан далолат беради”,  деб таъкидлади.
 
Икки давлатнинг стратегик йўналишдаги ҳамкорлигидан бири бу энергетика соҳасидаги ҳамкорликдир. Туркманистон 2009 йилдан буён Хитойга Ўзбекистон ҳудуди орқали табиий газ етказиб беради.
 
Икки мамлакат учрашув чоғида Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Ўмон транспорт йўналиши тузилиши бўйича лойиҳани муҳокама қилади. Бу халқаро транзит юк оқимини сезиларли даражада кенгайтиради ва дунё бозоридаги янги алоқа йўллари билан таъминлайди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган “Аваза” миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.
Сумбула

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Гурбангули Бердимуҳаммедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар