Паралимпиадага йўлланмалар қўлга киритилди

Спорт

image

Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, саккизта медал ва 3 та Паралимпиада лицензиясини қўлга киритди. 

Ўзбекистон вакилларидан  Рио-де-Жанейра паралимпиадасининг икки карра совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова 1 тадан олтин ва бронза медалларини терма жамоа ғазнасига келтирган бўлса, Ислом Асланов 3 та кумуш медалини қўлга киритди. сазовор бўлди. 

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар:

Олтин:

Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та

Кумуш:

Ислом Асанов – 3 та

Фирдавс Мусабеков – 1 та.

Бронза:

Нигора Мирзоҳидова – 1 та

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та

Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та.

Халқаро Паралимпия қўмитасининг низомига кўра, жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритган спортчилар Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлишарди. Шу тариқа ушбу жаҳон чемпионатида Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ҳамда Фирдавс Мусабеков Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлди. Қолган спортчилар эса Паралимпиада йўлламасининг қимматли рейтинг очколарини жамғарди.

Токио Паралимпиадасининг регламентига кўра, мусобақага йўлланма олган ҳар бир иштирокчи 4 та масофада баҳс олиб бориш имконияти эга. Шу тариқа Токио-2020 Паралимпиадасига йўлланма олган спортчиларимиз сони 7 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

йўлланмалар спортчилар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг